ЖЧ-2022. Гави плей-оффда майдонга тушган Пеледан кейинги энг ёш футболчига айланди
Жаҳон чемпионати доирасида Испания ярим ҳимоячиси Гави нимчорак финалда Марокашга қарши ўйинни асосий таркибда бошлади. Бу Гавини Пеледан кейин мундиал плей-офф босқичида бошланғич таркибда бошлаган энг ёш футболчига айлантирди.
"Футбол қироли" 1958 йилги дунё биринчилиги финалида 17 ёш 249 кунлигида майдонга тушган. Гави эса 18 ёш-у 123 кунлигида бу натижага эришди.
Эслатиб ўтамиз, Испания - Марокаш баҳси ғолиби чорак финалда Португалия - Швейцария ўйини ғолиби билан рақиб бўлади.
Фикрлар