ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимига 2 соат вақт қолди
Бугун бутун Осиё қитъаси диққат-эътибори Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳига қаратилади.
У ерда Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари саралаш баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Жами 40 та юрт терма жамоалари саралашдаги ўз рақиблари номини билиб олади. Биринчи саралаш босқичида зафар қучган 6 та терма жамоа ушбу иккинчи босқичга автоматик тарзда йўл олган 34 та юрт термалари билан биргаликда жами 5 та саватга ажратиб чиқилган. Натижада ҳар бир гуруҳда 5 тадан иштирокчи бўлади ва гуруҳлар сони 8 тани ташкил этади. Саралаш баҳслари якунида гуруҳда 1-ўринни банд этадиган 8 та терма жамоа ва 2-ўрин соҳиблари ичидаги энг яхши натижага эга яна 4 та терма жамоа Осиё кубоги-2023 финал босқичига йўл олиш билан биргаликда Жаҳон чемпионати-2022 саралашининг ҳам якуний ҳал қилувчи босқичи йўлланмасини расмийлаштиради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2-саватдан ўрин олган.
Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.
Фикрлар