ЖЧ-2022. Илк қизил карточка кўрсатилди
Жаҳон чемпионати "Б" гуруҳи иккинчи тур доирасида Уэльс - Эрон учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиннинг 86-дақиқасида Уэльс дарвозабони Уэйн Хеннесси рақиб футболчиси Меҳди Таремини қўпол равишда туртиб юборди.
Дастлаб, ҳакам чўнтагидан сариқ карточка чиқарганди. ВAРни кўргач эса уни қизил карточкага алмаштирди.
Қўшиб берилган 90+9 ва 90+11-дақиқаларда Эрон вакиллари иккита гол уриб, ғалабани илиб кетди. Шу тариқа, қитъамиз вакиллари очколарини 3тага етказиб, гуруҳда 2-ўринга чиқиб олди. Уэльс терма жамоаси эса 1 очко билан 4-поғонага тушиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган жаҳон чемпионатида биринчи қизил карточка Колумбия ва Япония иштирокидаги ўйиннинг 3-дақиқасида жанубий америкаликлар ярим ҳимоячиси Карлос Санчесга кўрсатилганди.
Фикрлар