Жч-2022. Камерун дарвозабони бош мураббий билан урушиб, жамоа қароргоҳини тарк этди, вазиятга федерация раҳбари Это'О ҳам аралашди

Жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Камерун - Сербия учрашуви олдидан ғалати воқеа содир бўлди.

"Cope" нашри тарқатган маълумотларга қараганда, африкаликлар дарвозабони Андре Онана бош мураббий билан можародан сўнг таркибдан четлатилган. У жамоа устози Ригобер Сонг томонидан танланган тактикага эътироз билдирган.

Мураббий посбондан узоқ масофага кўпроқ пас беришини сўраган. Онана эса, бу унинг услубига тўғри келмаслигини маълум қилган. Бу диалог Ригобер ва Андре ўртасида низога сабаб бўлган.

Камерун футбол федерацияси раҳбари Самуэль Это'О икки томон ўртасидаги зиддиятни бартараф этишга уриниб кўрди, аммо буни уддалай олмади. Шундан сўнг Андре Онана терма жамоа қароргоҳини тарк этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!