ЖЧ-2022. Карвахаль: "Ўйиндан сўнг Рюдигер мендан Японияни мағлуб этишимизни сўради"

Гуруҳ босқич 2-тур доирасида Испания Германия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Мазкур баҳсдан сўнг "қизил фурия" ҳимоячиси Дани Карвахаль ўйи ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Дуранг адолатли натижа бўлди. Икки жамоада ҳам режалар борлиги кўриниб турганди. 

Биринчи тайм жуда кескин ўтди. Немислар таваккал қилишди. Захирадан тушган футболчилар эвазига улар ҳужумкорликни кучайтира олди. 

Ўйиндан сўнг Рюдигер мендан Японияни мағлуб этишимизни сўради. Менимча, бизнинг ғалаба қозонишимизга ҳеч ким шубҳа қилмаяпти. Биз биринчи ўринни эгаллаб, қолган учрашувларимизнинг барчасида зафар қучишни истаймиз. Бунинг учун ҳамма нарса қилишга тайёрмиз", - деди "Реал" футболчиси.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!