ЖЧ-2022. Луис Энрике: "Нишонлашга арзийдиган ҳеч нарса қилмадик"

ЖЧ гуруҳ босқичи охирги туридан ўрин олган Япония - Испания учрашувидан (1:2) кейин "қизил фурия" устози Луис Энрике ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Нишонлашга арзийдиган ҳеч нима қилмадик. Ҳа, плей-оффдамиз, аммо мен гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлашни истагандим. Такрорлайман, байрам қилишга бирорта сабаб йўқ. 

Япония ҳимояга "ётиб олганида", биз яхши ҳаракат қилдик ва муаммони ҳал этдик. Аммо мағлубиятдан қутилиб қолиш йўлларини топа олмадик. 80 дақиқа давомида рақибдан кўра яхшироқ ўйнаганимиз ва якунда мағлуб бўлганимизни тушуниш қийин"-деди мутахассис.

Маълумот учун, испанияликларнинг мазкур баҳсдаги дуранги ҳам Германияни кейинги босқичга олиб чиқиши мумкин эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!