ЖЧ-2022. Марокашга қарши муҳим ўйин олдидан Францияда 2 та йўқотиш

Жаҳон чемпионати ярим финал босқичидан ўрин олган Марокашга қарши беллашув олдидан Францияда таркиб билан боғлиқ муаммо юзага келди.

"L'Equipe" нашри тарқатган хабарга кўра, Дайо Упамекано ҳамда Адриен Рабьо мазкур баҳсда майдонга туша олмаслиги мумкин. Ҳар икки футболчи кондиционер туфайли шамоллаб қолгани учун машғулотларни ўтказиб юборган.

Улар ҳали тўлиқ тикланиб улгурмаган. Шу боис, бош мураббий Дидье Дешам таваккал қилмаслиги эҳтимоли юқори. Эътиборлиси, Дайо ҳам, Адриен ҳам "уч ранглилар"нинг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади.

Франция - Марокаш учрашуви Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!