ЖЧ-2022. Месси ярим финалдаги рақиб Хорватия ҳақида фикр билдирди
Аргентина сардори Лионель Месси Бразилияга қарши чорак финал беллашувида хорватияликлар намойиш этган ўйиндан ҳайратда эканлигини яшириб ўтирмади.
"Хорватлар ажойиб жамоа эканлигини исботлади. Учрашувнинг баъзи қисмларида улар Бразилия билан тенгма-тенг ўйин кўрсатди. Бош мураббий Златко Далич узоқ вақтдан бери терма жамоа бошқарувида, у қўл остига жуда яхши таркиб жамлаган",-деди аргентиналик плеймейкер.
Маълумот учун, энди Аргентина финал йўлланмаси учун айнан Хорватияга қарши баҳс олиб боради. Беллашув 13-дан 14 декабрга ўтар кечаи 00:00 да старт олади. Ҳар икки жамоа чорак финалда пенальтилар сериясида ғалаба қозонганди.
Фикрлар