ЖЧ-2022. Мундиални тарк этган Нидерландияни 2023 йилдан яна Куман бошқаради

ЖЧ-2022 чорак финалидан ўрин олган Нидерландия - Аргентина баҳси якунига етди. Мазкур учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди. 

Экстра-таймларда ҳам вазият ўзгармади. Пенальтилар сериясида эса "альбисилесте" 4:3 ҳисобида зафар қучди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал истеъфога чиққанини маълум қилди. Унинг ўрнини "Барселона" клуби собиқ бош мураббийи Рональд Куман эгаллайдиган бўлди. У 2023 йилдан иш бошлайди. 

Куманга термани 2026 йилги мундиалга муносиб тайёрлаш вазифаси қўйилган. Аввалроқ, Рональд 2018-2020 йиллар мобайнида Нидерландия термасини бошқарганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!