ЖЧ-2022. Неймар: "Жароҳат менга жуда қаттиқ азоб бермоқда"

Бразилия миллий терма жамоаси етакчиси Неймар жароҳат ҳақида фикр билдирди.

"МТЖ либосини кийганимда ҳис қилган ғурур ва муҳаббатимни сўз билан тушунтириб бўлмайди. Агар Худо менга яна бир марта туғилиш имконини берганда, ўшанда ҳам Бразилияни танлардим.

Ҳаётимда ҳеч нарсага осонликча эришмаганман, доим орзу-мақсадларим ортидан югуришга мажбур бўлдим.  Бугун фаолиятидаги энг оғир дамлардан бирини бошимдан ўтказяпман, яна Жаҳон чемпионатида!

Мен жароҳат олдим, бу менга жуда қаттиқ азоб бермоқда. Лекин ишончим комилки, қайта оламан. Чунки Ватаним, жамоадошларимга ёрдам бериш учун қўлимдан келган барчасини қиламан", - дея ёзиб қолдирди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!