ЖЧ-2022. Неймарнинг жароҳати жиддийми? Бразилия МТЖ шифокори маълумот берди
Жаҳон чемпионати 1-тури доирасидаги Бразилия - Сербия (2:0) учрашувида "пентакампеонлар" юлдузи Неймар жароҳат олди.
80-дақиқада захирага олинган юлдузга нисбатан ўтган вақт ичида 9 бор қоида бузилганди. Айниқса, охиргиси анча жиддий эди ва Неймар шундан сўнг ўйинни давом эттира олмади.
Бразилияликлар шифокори футболчининг ҳолати ҳақида маълумот берди.
"Унинг тўпиғи жароҳатланган. Ҳозир тўлиқ тиббий текширув ўтказишга вақтимиз йўқ, лекин Неймарнинг оёғи шишиб кетгани кўриниб турибди. Биз яна бир кун кутиб, воқеалар ривожини кузатишимиз лозим.
Хотиржам бўлинг, ҳали у Жаҳон чемпионатида ўйнайдими-йўқми бир нарса дейишга эрта",-деди терма жамоа шифокори Родриго Ласмар.
Фикрлар