ЖЧ-2022. Роберто Мартинес: "Қўрқиб ўйнаганимиз учун мағлуб бўлдик"

Жаҳон чемпионати 2-тури доирасидаги Бельгия - Марокаш учрашувидан (0:2) кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "қизил иблислар" бош мураббийи Роберто Мартинес қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Менимча, Қўрқиб ўйнаганимиз учун мағлуб бўлдик. Улар тўпсиз қолганда жуда яхши ҳаракатланди, аммо тўп билан ундай дея олмайман.

Биз ҳужумкор услубни хуш кўрамиз. Аммо энди буни яхши кайфиятда амалга ошира олмаймиз, балки бу елкамизга ортиқча босим юклар. Сўнгги беллашувда ғалаба қозонишимиз шарт, йўқотадиган нарсамиз йўқлигини ҳис қилишимиз лозим. 

Агар Хорватияни мағлуб этолсак, мундиалдаги юришимизни давом эттирамиз. Бу ажойиб мотивация",-деди 49 ёшли мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!