ЖЧ-2022 сабаб машҳур футболчининг оиласи бузилмоқда
Бразилия терма жамоаси ва Миланнинг “Интер” клуби собиқ ҳужумчиси Адриано рафиқаси билан ажрашмоқда. Globo Esporte га маълум бўлишича, бунга собиқ футболчининг Қатарда бўлиб ўтаётган 2022 йилги жаҳон чемпионатига дўстлари билан учиб кетгани сабаб бўлган.
Шу сабабли, эр-хотин ажралиш жараёнигача айланган можарога дуч келди. Адриано ва унинг рафиқаси аллақачон ижтимоий тармоқларда бир-бирларини кузатишни бекор қилишган.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган ҳолда плей-офф босқичига йўл олди. Тите шогирдлари жаҳон чемпионатининг 1/8 финали ўйинида Жанубий Корея терма жамоаси билан тўқнаш келишади.
Фикрлар