"ЖЧ-2022" саралаши. Аргентина меҳмондан иродали ғалаба билан қайтди

Қатар майдонларида бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионатига саралашнинг сўнгги босқичи Конмебол минтақасида старт олиб улгурди. 2-тур баҳслари доирасидаги дастлабки учрашув Боливия ва Аргентина жамоалари ўртасида кечди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. 

Шу тариқа, Скалони шогирдлари 2 та ўйинда 6 очко тўплаган ҳолда онлайн жадвалда биринчи поғонага кўтарилиб олди.

  • 90'

    Баҳс ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Энди навбат мезбонларга. Сауль Торрес сариқ карточка билан жазоланди.

  • 90+'

    Паласиосн ҳам сариқ карточка ишлаб олди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Домингес сариқ карточка олди.

  • 84'

    Мессининг бурчакдан узатган навбатдаги тўпи ҳам ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 83'

    Вейер ўрнига Ороско майдонга тушди.

  • 81'

    Ҳаммаси жойида. Гол!

  • 81'

    Бир дақиқа шошмай турамиз, чоғи. Ҳакам ВАР орқали офсайд ҳолати бўлганми, йўқми - текширмоқда.

  • 79'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Хоакин Корреа Аргентинанинг ажойиб комбинацион ҳужумини гол билан якунлади.

  • 75'

    Карлос Лампе ўта хавфли зарбани қайтарди. Аргентина ҳисобда олдинга чиқиб олишга яқин келганди.

  • 72'

    Боливия бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 68'

    Де Паул ўрнида Домингес ҳаракат қилади.

  • 66'

    Боливияликларда ўзгариш. Кастро ўз ўрнини Каспедесга бўшатиб берди.

  • 63'

    Бурчак зарбасидан сўнг, Месси йўллаган зарбага аниқлик етишмади.

  • 60'

    Хосе Карраско сариқ карточка олди. Бу унинг биринчи фоли эмасди.

  • 59'

    Окампос ўрнига Хоакин Корреа майдонга тушмоқда.

  • 57'

    Боливия сўнгги дақиқаларни тўп назорати билан ўтказмоқда. Аргентиналиклар босимини у қадар кучли, деб айта олмаймиз.

  • 54'

    Мессининг зарбасини ҳимоячилар блоклашга эришди.

  • 52'

    Кардосонинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси кучли чиқди. Аммо тўғри дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

  • 48'

    Мессининг рейди ҳимоячилар томонидан тўхтатилди.

  • 46'

    Боливияликлар таймни ўзгариш билан бошлади. Сауседо ўрнига Бустаманте майдонга туширилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лаутаро Мартинес ҳисобни тенглаштирди. Унинг зарбаси кучли ва аниқ чиқди.

  • 43'

    Бу гал бурчак зарбасини Паредес амалга оширди. Таляфико зарба йўллади. Аммо ноаниқ.

  • 40'

    Паредеснинг ўрта масофадан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 40'

    Мессининг яна бир бурчак узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

  • 38'

    Хуан Валверду сариқ карточка ишлаб олди.

  • 35'

    Боливия ҳимоячилари кетма-кет узатилган тўпларни бехато қайтаришмоқда.

  • 32'

    Лаутаронинг узатмаси ҳам ўхшамади.

  • 28'

    Окампоснинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 25'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мартинс ҳисобни очмоқда. Аргентина ҳимояси ушбу ҳужумни тўхтатиб қолишга имкон топа олмади. 

  • 23'

    Мартинс офсайдда қолиб кетди.

  • 20'

    Месси амалга оширган бурчак зарбаси анча юқоридан ўтиб кетди.

  • 19'

    Қанотдан узатилган тўпга Чумакеро йўллаган зарба ноаниқ чиқди.

  • 18'

    Аргентина қисқа паслар орқали тўпни назорат қилмоқда. Ҳужумга ўтишга шошилмаяпти.

  • 16'

    Таляфико сариқ карточка олди.

  • 14'

    Кардосо ўрта масофадан зарба йўллади. Армани осонлик билан уни ушлаб олди.

  • 13'

    Бурчакдан узатилган тўпни аргентиналик ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 10'

    Окампоснинг жарима майдонига узатмаси ўхшамади.

  • 9'

    Паредес жуда қулай имкониятдан аниқ зарба йўллай олмади. 

  • 8'

    Кастронинг қанотдан узатилган тўпга йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

  • 6'

    Мартинс Аргентина дарвозасига боши билан зарба йўллашга эришди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 4'

    Паредеснинг зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 3'

    Хосе Карраско ҳужумда қоидани бузди. Аргентина жарима зарбаси амалга оширади.

  • 2'

    Дастлабки дақиқаларда Боливия ҳужумда фаоллик намойиш этмоқда.

  • 1'

    Мартинеснинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Боливия ва Аргентина терма жамоалари ЖЧ-2022 саралашида ўзаро тўқнаш келишмоқда. Ушбу ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!