Қатар майдонларида бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионати учун Конмебол минтақасидаги саралашнинг 2-туридан ўрин олган Перу - Бразилия учрашуви ўз якунига етди. Унда "пентакампеонлар" 4:2 ҳисобида ғалабага эришди. 

Эътиборлиси, майдон эгалари икки маротаба ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсалар-да, якунда мағлубиятга учради.

Перу

  • Andre Carrillo 6'
  • Ренато Тапиа 59'

Чемпионат Мира. Квалификация. Южная Америка 2-тур

14/10/2020, 06:00

2
:
4
Тугади

Бразилия

  • Неймар 28', 83', 90'
  • Ришарлисон 64'
45'
90'

  • 90'

    Ўйин ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Фарфан ўрнига Поло майдонга тушди.

  • 90+'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Неймар мана ўйиндан ҳам гол урди.

  • 90+'

    Асосий вақтга 8 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Ҳакам ВАР билан боғлангач, Баскунанга қизил карточка кўрсатишга қарор қилди.

  • 86'

    Шунингдек, Баскунан ҳам огоҳлантирилди.

  • 86'

    Карлос Каседа қизил карточка олиб, майдонни тарк этмоқда. У перуликларнинг захирадаги дарвозабони ҳисобланади.

  • 83'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Неймар 11 метрлик зарбани аниқ амалга оширди.

  • 81'

    "Пентакампеонлар" яна пенальти ишлади. Тўп ёнида Неймар. 

  • 80'

    Бурчак тўпини яна Йотун хато узатди.

  • 78'

    Эвертон яхши имкониятга чиқиб борди. Бироқ тўпни ўзига бўйсундиришдаги хатоси сабаб вазиятни йўққа чиқарди.

  • 73'

    Трауко жарима зарбасидан фойдалана олмади.

  • 71'

    Лоди ўрнига Теллес майдонга ташланди.

  • 70'

    Коутиньо ўрнига Эвертон майдонга тушди.

  • 69'

    ВАР гол урилган вазиятни яна узоқ муддат текшириб, униинобатга олишга қарор қилди.

  • 65'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фирмино тезкор ҳолатда ҳисобни тенглаштирувчи голни Гальесе постига йўллади.

  • 63'

    Бразилия қисқа паслар билан ажойиб тарзда ўйнамоқда.

  • 59'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ренато Тапиа яна Перуни ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда.

  • 58'

    Данилонинг жарима майдонига узатган навбатдаги тўпи ҳам ноаниқ чиқди.

  • 54'

    Гонсалес сариқ карточка билан жазоланди.

  • 53'

    Бразилиялик футболчи жарима майдони ичида йиқилди. Жамоадошлари пенальти талаб қилмоқда. Аммо ҳакамнинг қарори бошқача бўлди.

  • 51'

    Трауконинг зарбаси хавфли чиқди. Вевертондан ажойиб сейв.

  • 48'

    Меҳмонлар тўпни ўзларида ушлаб туришибди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Фарфан офсайдда қолиб кетди.

  • 42'

    Фирминонинг яқин масофадан бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 39'

    Каземиро олис масофадан берган зарба у қадар хавфли чиқмади.

  • 37'

    Ренато Тагиа сариқ карточка олди.

  • 35'

    Йотуннинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 33'

    Ҳа, Неймар гол урган вазиятда офсайд бор эди.

  • 31'

    Неймар яна бир бор гол урди. Аммо ҳакамлар офсайд бўлганини таъкидламоқда. ВАР ишга тушди.

  • 28'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Неймар пенальтидан ҳисобни тенглаштирди.

  • 27'

    Йотун ўз жарима майдони ичида рақибга нисбатан фол ишлатди. Пенальти.

  • 25'

    Гонсалеснинг зарбасини Вевертон бартараф этди.

  • 21'

    Бразилия тўпни назорат қилмоқда.

  • 18'

    Данилонинг жарима майдони ичига узатган тўпи ҳавонинг ўзида чизиқни кесиб ўтди. Гальесе тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 14'

    Фирминонинг ажойиб зарбасини Гальесе бир амаллаб қайтарди. Супер сейв.

  • 12'

    Бразилияда мажбурий ўзгариш. Маркиньос жароҳат сабаб майдонни эрта тарк этмоқда. Унинг ўрнида Каио ҳаракат қилади.

  • 8'

    Каррильо томонидан жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди.

  • 6'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Каррильо ҳисобни очмоқда. Перуда тезкор гол. 

  • 4'

    Фарфан ҳужумда фол ишлатди.

  • 2'

    Меҳмонлар дарҳол тўп назоратини қўлга олди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Тонг саҳарда Перу ўз майдонида Бразилияни қабул қилмоқда. Албатта, қитъалараро вақт тафовути бунинг асосий сабабидир. Лимада ҳали одамлар учун футбол кўришнинг айни пайти. Перу ва Бразилия учрашувинин матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)