ЖЧ-2022 саралаши. "Ливерпуль" юлдузи мундиалда ўйнамайди

ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Сенегал - Миср учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда 1:0 ҳисобида мезбонлар зафар қучди. 

Илк ўйинда "фиравнлар" ҳам шу ҳисобда зафар қучгани туфайли беллашувда экстра таймлар ҳамда пенальтилар серияси гувоҳи бўлдик. 

Серияда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган Сенегал мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Салоҳ ва жамоадошлари эса Қатарга бормайдиган бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 7 февраль санасида ўтказилган Африка кубоги финалида ҳам сенегалликлар пенальтилар сериясида Мисрдан устун келганди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!