ЖЧ-2022 саралаши: Қатар – Афғонистон учрашувини Азиз Асимов бошқаради
Ads

Эртадан қитъамизнинг бир қатор шаҳарларида Жаҳон чемпионати-2022 саралаш баҳслари старт олади.

Қатар терма жамоаси илк тур доирасида Афғонистон билан баҳс юритади. Доҳадаги “Жассим бин Ҳамад” стадионида ўтадиган ўйинни Азиз Асимов бошқариб боради. Унга қанотларда Руслан Серазитдинов ҳамда Алишер Усмонов ёрдам беришади. 

Қатар – Афғонистон

Бош ҳакам: Азиз Асимов (Ўзбекистон). 

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов (Ўзбекистон), Алишер Усмонов (Ўзбекистон).

Захира ҳаками: Али Шабан (Қувайт). 

Назоратчи: Исмоил Аднан Алҳафи (Иордания). 

Комиссар: Ка Чунг Чан (Гонконг).