ЖЧ-2022 саралаши: Қувайт – Австралия ва Қатар – Ҳиндистон учрашувларида ўзбекистонлик мутахассислар ишлайди
Бугун қитъамизнинг бир қатор шаҳарларида ЖЧ-2022 саралашининг иккинчи босқичи 2-тур учрашувлари ўтказилади.
Австралия терма жамоаси Қувайт меҳмони бўлади. Мазкур учрашувга ҳакамлар назоратчиси сифатида ҳамюртимиз Владислав Цейтлин тайинлов олди.
Қувайт – Австралия
Бош ҳакам: Муҳаммад Тақи Алжафаан Бин Жаҳари (Сингапур)
Ёрдамчи ҳакамлар: Ронни Мин Киат Коҳ (Сингапур), Абдул Ҳаннаери Бин Абдул Ҳасим (Сингапур).
Захира ҳаками: Ҳолид Солиҳ Алтураис (Саудия Арабистони)
Назоратчи: Владислав Цейтлин (Ўзбекистон)
Комиссар: Минду Доржи (Бутан).
Шунингдек, бугун Қатар ўз майдонида Ҳиндистон билан баҳс олиб боради. Ушбу ўйинда комиссар сифатида ҳамюртимиз Алим Арифов фаолият олиб боради.
Қатар – Ҳиндистон
Бош ҳакам: Муҳаммад Назми Насаруддин (Малайзия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Юсри Моҳд Муҳаммад (Малайзия), Муҳаммад Муази Заинал Абдин (Малайзия).
Захира ҳаками: Моҳд Амирул Изван Якоб (Малайзия).
Назоратчи: Саад камил Алфаҳдли (Қувайт).
Комиссар: Алим Арифов (Ўзбекистон).
Фикрлар