ЖЧ-2022. Шчесни: "Барча даврларнинг энг кучли футболчисининг пенальтисини қайтариш ёқимли"
Жаҳон чемпионати 3-тури доирасидаги Аргентина - Польша учрашувида европаликлар дарвозабони Войцех Шчесни Мессининг пенальтидан берган зарбасини қайтарди.
35-дақиқада бош ҳакам видеотакрорларни томоша қилиб, Польша посбони қўллари билан зарба бериб юборгани учун унинг дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси белгилади. Нуқтага Леонинг ўзи яқинлашди ва кучли зарба берди, Шчесни вазият қаҳрамони. "Юве" вакили ушбу ҳолат ҳақида фикр билдирди:
"Барча даврларнинг энг кучли футболчисининг пенальтисини қайтариш ёқимли. Айниқса, буни Жаҳон чемпионатида амалга ошириш ҳар бир дарвозабон учун энг яхши туйғудир. Ўзимни жуда ажойиб ҳис қиляпман".
Эслатиб ўтамиз, Войцех Саудия Арабистонига қарши беллашувда ҳам 11 метрлик нуқтадан йўлланган зарбани зарарсизлантирганди.
Фикрлар