ЖЧ-2022 ва Европа лигасида порлаган дарвозабоннинг харидори кўпайди

"Интер" "Севилья" дарвозабони Ясин Бунуни ўз сафига қўшиб олмоқчи. AS нашрининг хабар беришича, миланликлар 38 ёшли Самир Хандановичга ўринбосар қидирмоқда ва аллақачон бу ўринга Марокаш терма жамоаси дарвозабонини олиб келиш бўйича ишларни бошлаб юборишган.

ЖЧ-2022 даги ёрқин ўйинларидан сўнг қишда Бунуга "Тоттенхэм" жиддий қизиқиш билдирган эди. Унга Премьер-лигадан шунингдек "Астон Вилла" қизиқиб қолган. Бундан ташқари, Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клуби Ясинга ўз таклифини юборган.

Ўз навбатида "Севилья" Бунунинг трансферидан 20-25 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Ясин Буну жорий мавсум Ла Лигада 25 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!