ЖЧ-2022 йўлланмаси қўлдан кетгач, Италия терма жамоаси устози нималар деди?

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини ЖЧ-2022 саралаши плей-офф босқичида Шимолий Македонияга (0:1) бой берилган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, “Скуадра Адзурра” ўз майдонида 92-дақиқада гол ўтказиб юборди ва мағлуб бўлди. Энди Италия кетма-кет иккинчи марта мундиалда иштирок этмайди.

"Евро-2020 ҳаётимдаги энг ажойиб давр бўлган эди, ҳозир эса энг катта тушкунлик пайти. Айтадиган гапим йўқ. Бу футбол, унда баъзан ҳайратланарли воқеалар содир бўлиб туради. Аслида биз вазиятни умуман бундай даражага олиб келмаслигимиз керак эди. Лекин бугун ғалаба қозониш учун қўлимиздан келганини қилдик.

Европа чемпионатида бизга ҳамроҳ бўлган омад бугун ўз ўрнини бутунлай омадсизликка бўшатиб берди. Бизда ажойиб жамоа бор ва мен шунга ачинаман”, - деди Манчини.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси амалдаги Европа чемпиони ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!