“ЖЧ-2026”. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиби Колумбия якуний таркибини эълон қилди
АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати бошланишига ҳам оз вақт қолмоқда. Турнирда иштирок этадиган терма жамоалар ўзларининг якуний қайдномаларини эълон қилишни бошлади.
Жумладан, “K” гуруҳидан ўрин олган Колумбия терма жамоаси 26 нафар футболчидан иборат рўйхатни оммага маълум қилди. Жамоа етакчилари Луис Диас, Хамес Родригес ва бошқа футболчилар ҳам қайдномадан ўрин олди.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам “K” гуруҳида жой олган бўлиб, Колумбия, Португалия ва Конго ДРга қарши майдонга тушади.

Фикрлар