"ЖЧ-2026" саралаши. Гуруҳдаги рақибимиз Эрон Азмуннинг бенефисига айланган баҳсда Гонгконгни таслим этди
Жаҳон чемпионати саралаши 1-туридан ўрин олган Эрон - Гонгконг учрашуви бўлиб ўтди. Унда форслар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эрон термасининг икки голига айни вақтда "Рома" клубида тўп тепаётган Сардор Азмун муаллифлик қилди. Шунингдек, у битта голга ассистентлик ҳам қилди.
Бир голни "Порту" ҳужумчиси Меҳди Тареми киритган бўлса, Рамин Ризаян ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа, 3 очкони қўлга киритган "форс йўлбарслари" тўплар фарқига кўра Ўзбекистондан 1-ўринни тортиб олди. Бироз аввал эса Ўзбекистон миллий терма жамоамиз сафарда Туркманистонни мағлуб этганди - 1:3.
Фикрлар