"ЖЧ-2026" саралаши олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов терма жамоа билан учрашди

5 сентябр куни 2026 йили бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичи старт олади. Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов масъулиятли ўйинлар олдидан миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди ва ушбу босқич аҳамияти, халқимизнинг азалий орзуси бўлмиш Мундиал йўлланмасини қўлга киритиш орқали мухлисларни хурсанд қилиш муҳимлиги ҳақида тўхталди. Бош мураббий Сречко Катанецнинг олдиндаги режалари тингланди.

Футболимиз раҳбари шунингдек, футболчилар билан суҳбатда ижобий натижаларга эришиш учун ЎФА томонидан барча зарур шароитлар тақдим этилишини маълум қилди.

Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтишди. Тиббий штаб ва жамоага алоқадор барча мутахассисларга тегишли кўрсатмалар берилди. Абдусалом Абдумавлонович бўлажак учрашувларда жамоамизга омад тилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!