"ЖЧ-2026" саралаши. Ўта шиддатли ва драматик тарзда кечган баҳсда Ўзбекистон камбек қилиб, Эрон билан дуранг ўйнади
Осиё қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон - Эрон учрашуви бўлиб ўтди. Унда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб, форслар Рамин ва Таремининг голлари эвазига олдинга чиқиб олди. Бироқ вакилларимиз ирода намойиш этди ва Ўрунов ҳамда Сергеевнинг голлари ҳисобига мувозанатни тиклади. Қайд этиш лозим, Игорь Сергеев захирадан майдонга тушганига кўп бўлмасдан тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг мухлислар бошқа гол кўрмади.
Ушбу натижадан сўнг икки жамоа ҳисобида ҳам очколар сони бир хил 4 тага етди. Тўплар фарқининг яхшилиги эвазига Эрон 1-ўринни банд этиб турибди.
Фикрлар