"ЖЧ-2026" саралаши. Ўзбекистон терма жамоаси сунъий қопламали майдонда ҳам Туркманистонни мағлуб этди
Жаҳон чемпионати саралаши 1-туридан ўрин олган Туркманистон - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи бўлим якунида Туркманистон терма жамоасининг 4-рақамли футболчиси Мейлис Дурдиев дарвозамизнинг яқин бурчагини аниқ нишонга олиб ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда вакилларимз кетма-кет ҳужум уюштирди. 57-дақиқада термамиз сардори Элдор Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Отабек Шукуров ўйинда мувозанатни тиклаган бўлса, 77-дақиқада Шукуров дублни расмийлаштирди. Бу голга ҳам Шомуродов ассистентлик қилди. Учрашув сўнгида Шукуровнинг супер пасидан кейин Шомуродов ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди - 1:3.
Шу тариқа, Катанец шогирдлари сафарда ишончли ғалаба қозонди.
Маълумот учун, "оқ бўрилар" "CAFA Nation's Cup" турнири доирасида ҳам Туркманистонни мағлубиятга учратган эди.
Фикрлар
...