“ЖЧ-2026”: Япония сўнгги дақиқаларда гол уриб, Нидерландияни ғалабадан маҳрум қилди
АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич ўйинлари давом этмоқда. “Ф” гуруҳининг 1-тур доирасида Нидерландия ва Япония терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Мазкур беллашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Дастлаб 51-дақиқада Виргил ван Дейк боши билан аниқ зарба бериб ҳисобни очди, 57-дақиқада Кейто Накамура мувозанатни тиклади. Шундан сўнг 64-дақиқада Крисенсио Саммервилл ўз қанотидан жарима майдонига кириб бориб, олис бурчакка тўпни жойлаб қўйди — 2:1. Бироқ асосий вақт якунланиш арафасида Дайчи Камада ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди — 2:2.
Шу тариқа, жамоалар бир очкодан қўлга киритди.
- Халқаро - Жаҳон чемпионати
- Гуруҳ босқичи
Нидерланды
- Virgil van Dijk 51'
- Crysencio Summerville 64'
Тугаган
2
:
2
01:00
Япония
- Keito Nakamura 57'
- Daichi Kamada 89'

Фикрлар