"ЖЧ-2026"да чақмоқ сабаб ўйинлар тўхтатилиши мумкин
АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари 2026 йилги мундиалга мезбонлик қилади.
The Athletic маълумотига кўра, агар Жаҳон чемпионати учрашуви вақтида стадиондан 13 километр радиусда чақмоқ чақса, футболчилар дарҳол майдонни тарк этиб, кийиниш хоналарига йўл олиши керак бўлади.
Шунингдек, мухлислар ҳам стадионни тарк этиб, хавфсиз жойга ўтишлари талаб этилади.
Қоидаларга кўра, ўйин камида 30 дақиқага тўхтатилади. Агар шу вақт ичида яна чақмоқ қайд этилса, кутиш муддати яна 30 дақиқага узайтирилади.
Маълумот учун, турнир 11 июндан старт олади.

Фикрлар