ЖЧ. Боксчиларимизнинг дастлабки рақиблари маълум бўлди

  • 8 сентябрь, 2019, 23:58
  • 0
  • Бокс

Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 8 вазн тоифасида иштирок этмоқда. Унга кўра, -52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Шаҳобиддин Зоиров илк босқичда туркманистонлик Ихлос Гулжановга қарши рингга кўтарилади.

-57 кг вазнда эса Миразизбек Мирзаҳалилов иккинчи босқичдан баҳсларга қўшиладиган бўлди. У мазкур босқичда ирландиялик Карт Уолкерга қарши жанг қилади.

-63 кг вазн тоифасида Элнур Абдураимов курашни жазоирлик Бенбазиз Редага қарши баҳс билан бошлайдиган бўлди. Қуръа натижаларига кўра қолган боксчиларимиз қуйидаги рақиблар билан куч синашади.

Бобоусмон Батуров - иккинчи босқичдан курашга киришади (-69 кг)

Фанат Қаҳрамонов - Даваанян Даавансурен (Монголия, -75 кг)

Дилшодбек Рўзметов - Шинебаяр Нармандах (Монголия, -81) 

Санжар Турсунов - иккинчи босқичдан курашга киришади (-91 кг)

Баҳодир Жалолов - иккинчи босқичдан курашга киришади (91+ кг).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!