ЖЧ финали олдидан Франция таркибида яна битта йўқотиш

  • 16 Dec 15:41
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франция миллий терма жамоаси вингери Кингсли Коман Аргентинага қарши финал учрашуви олдидан вирус юқтириб олди.

"Уч ранглилар" матбуот хизмати ижтимоий тармоқдаги саҳифасида "Бавария" футболчисининг машғулотда қатнашмагани ва эҳтиёт чораси сифатида меҳмонхонада қолгани ҳақида хабар берди.

Аввалроқ, францияликлар таркибида Адриен Рабьо ва Дайо Упамекано ҳам шамоллаш туфайли ярим финал баҳсини ўтказиб юборганди.

Коман Қатар-2022 доирасида 5 ўйинда майдонга тушиб, бирорта самарали ҳаракат амалга ошира олмади.

Comments

You must be logged in to commet!