ЖЧ. Миразизбек Мирзаҳалилов Қайрат Ералиевни турнирдан чиқариб юборди
-57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Миразизбек Мирзаҳалилов чорак финал босқичи доирасида қозоғистонлик Қайрат Ералиевга қарши рингга кўтарилди. Мазкур жангнинг иккинчи раундида Ералиев олган жароҳатлари боис ҳакам баҳсни тўхтатди.
Ушбу раундга қадар бўлган очколар ҳисоби бўйича эса ҳамюртимиз Ералиевдан устун (4:1) келди ва ярим финалга йўл олди.
Фикрлар