ЖЧ саралаши. Бельгия Чехия майдонидан аранг 1 очко билан қайтди
2022 йилда Қатар майдонларида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун кураш Европада тобора қизиб бормоқда. Якуний саралаш босқичининг 2-тури доирасида Чехия ва Бельгия жамоалари ўзаро тўқнашди. Мезбонларнинг устунлигида кечган баҳс якунда 1:1 ҳисоби билан якунланди.
50-дақиқада Провод ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқада Лукаку мувозанатни тиклади.
Тур якунига кўра, ҳар иккала жамоа 2 та ўйиндан сўнг, 4 очко жамғарган ҳолда параллел кетмоқда.
- 90+4'
Ўйин ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+3'
Соучекнинг зарбасини сўнгги паллада Алдервейрельд қайтариб юқорди.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Чехия ҳам эҳтиёткор ўйнай бошлади.
- 86'
Чехия сўнгги дақиқаларни ҳужум билан ўтказмоқда.
- 84'
Боржилнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.
- 83'
Бурчак тўпи чехияликларга наф келтирмади.
- 81'
Де Брюйненинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.
- 80'
Провод рақиб хатосидан фойдалана олмади. Зарба бериш жараёнида техник хатога йўл қўйилди.
- 80'
Масопустнинг узатмаси жарима майдони томон етиб бормади.
- 78'
Крменчик ўрнига Видра, Барак ўрнига эса Павелка майдонга тушмоқда.
- 77'
Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. Вазиятлар яратилмаяпти.
- 73'
Цоуфалнинг узатмаси ўтмади.
- 72'
Крменчикка нисбатан қоида бузлигандек. Ҳа, Вертонген сариқ карточка олди. Такрорий лавҳада эса, қоида бузилмагандек кўринди. Ўйинни кузатишда давом этамиз. Чехияда стандарт.
- 70'
Де Брюйненинг ҳаракатлари ажойиб чиқди. Якуний зарба устунга тегиб қайтди.
- 69'
Куртуадан ажойиб сейв. Боржилнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси хавфли чиққанди.
- 67'
Чехия бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.
- 65'
Меҳмонлар футболчиси рақиб қарши ҳужумини тўхтатиб қолишга эришди.
- 63'
Бельгия фаоллашиб қолди.
- 61'
Янкто ўрнига Масопуст майдонга туширилди.
- 60'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Де Брюйненинг узатмасидан сўнг, Лукаку рақиб ҳимоячисини осонлик билан чалғитиб, Вацлик дарвозасини ишғол этди.
- 58'
Чехия ҳамон фаол.
- 56'
Шадли ўрнига Фоке майдонга ташланди.
- 54'
Мертенсга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 53'
Чехиянинг жарима зарбаси муваффақиятсиз чиқди.
- 50'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Чехия ҳисобни очмоқда. Проводнинг зарбаси мукаммал чиқди. Унга зарба бериш имконини бериб қўйишди.
- 47'
Иккинчи таймни ҳам Чехия зарба билан бошлади. Голешнинг тепган тўпи бироз юқоридан ўтиб кетди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Биринчи тайм якунланди. Ҳакам бир дақиқа ҳам қўшиб бермади. Танаффус.
- 43'
Соучекка сариқ карточка кўрсатилмоқда.
- 42'
Голешнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 40'
Тўп чехияликлар тарафида бўлиб турибди. Бельгияга танаффус керак, шекилли.
- 38'
Ўйин майдон марказида кечмоқда. Ҳеч бир жамоа ҳужумларга кескинлик бермаяпти.
- 36'
Крменчик анча хавфли зарба бера олди. Бироқ, у аввалроқ ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган экан.
- 35'
Меҳмонлар сўнгги дақиқаларда фаоллашганини эътироф этиш лозим.
- 33'
Чехия жарима зарбасидан наф чиқара олмади.
- 37'
Лукаку ўнг қанотда фаоллик намойиш этди. Жарима майдони марказига пас ҳам узатди. Кастань бош билан дарвоза томон тўпни йўллади. Вацлик осонлик билан уни ушлаб олди.
- 29'
Бельгиянинг штурми зарба билан якунланмади. Чехия ҳимояси бунга йўл бермади.
- 27'
Соучек Бельгия жарима майдони ичида йиқилди. Ҳаммаси жойида. Томаш ўрнидан туриши керак.
- 25'
Кастань қўпол ҳаракат учун огоҳлантирилди.
- 25'
Бельгия вазиятлар яратмай қўйди. Чехия бу қадар пассив футболни жазолаши мумкин.
- 23'
Баракнинг зарбаси кучсиз чиқди. Жарима майдони ташқарисидан зарба беришга ҳаракат қилган футболчи сирпаниб кетди.
- 21'
Соучекнинг узатмасини бельгияликлар "ўқиди".
- 19'
Де Брюйненинг узатмаси ҳимоячиларга муаммо туғдирмади.
- 18'
Бельгия анча хушёр тортди. Чехия билан ҳазиллашиб бўлмайди!
- 16'
Крменчикнинг юриши хавфли чиқди. Шик узатган тўпни олган чехиялик ҳужумчи Денайерни алдаб ўтди. Зарба дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.
- 15'
Иккала жамоада ҳам тўп узатишда хатолар учрамоқда.
- 14'
Илк аниқ зарба чехлар ҳисобига. Куртуа ўз ўрнида! Зарба муаллифи Якуб Янкто.
- 12'
Жарима зарбасини ҳимоячилар қайтарди. Қарши ҳужумга қочиб кетиши мумкин бўлган Де Брюйне қоида бузилиши эвазига тўхтатилди.
- 11'
Кастань ўз яриммайдонида фол ишлатди.
- 10'
Бурчак зарбаси "қизил иблислар"га фойда келтирмади.
- 9'
Вацлик Мертенснинг жарима майдони ташқарисидан берган айёрона зарбасини бир амаллаб қайтарди.
- 7'
Лукакунинг жарима майдони ташқарисидан зарба берди. Мертенс тўпни чиройли қолдира олганди. Бироқ, тўп анча юқоридан ўтиб кетди.
- 7'
Ҳимоячилар жарима майдонига узатилган тўпни қайтариб юборишга эришди.
- 6'
Продль қоидани бузди. Бельгияда стандарт. Масофа анча олис.
- 5'
Чехия қарши ҳужумга қочиб кетиш учун бир нечта уриниш амалга ошириб улгурди. \Бироқ, Бельгия хушёр ўйнамоқда.
- 4'
Бельгия тўпни назорат қилмоқда.
- 2'
Чехия кучли прессинг уюштирмоқда. Бу Бельгияни хато қилишга мажбур қиляпти. Майдон бироз нам. Сабаби, ёмғир ёғмоқда.
- 1'
Илк дақиқаданов Бельгия олдинга ташланди.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Терма жамоалар майдонга чиқиб келишга улгуришган. Сардорлар тўп ва майдон томони масалаларига ойдинлик киритиб олди. Барча нарса ўйин бошланишига шай ҳолатда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Чехия - Бельгия баҳси бошланмоқда. Ушбу беллашувни матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.
Фикрлар