ЖЧ саралаши: Бугун Саудия Арабистони Ўзбекистондан ўзиб кетиши мумкин
Улар 5-тур ўйинини ўтказади.
Бугун Жаҳон Чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган учрашувлар давом эттирилади.
Миллий терма жамоамиз жойлашган "D" гуруҳида битта ўйин ўтказилади. Асосий рақибимиз ҳисобланган Саудия Арабистони ўз майдонида Фаластинни қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан 22:30 да старт олади.
Маълумот учун, вакилларимиз 5 та ўйин ўтказган ҳолда, 1-ўринни эгаллаб турибди. Ҳисобимизда 9 очко мавжуд. Иккинчи поғонада жойлашган Саудия Арабистонида 8 балл бор. Улар бугун 5-тур баҳсини ўтказади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар