ЖЧ саралаши. Колумбия Боливияни таслим этди
ЖЧ-2022 Жанубий Америка минтақаси саралаш босқичидан ўрин олган Колумбия - Боливия учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Баҳсда голларга Луис Диас, Мигель Борха ва Матеус Урибе муаллифлик қилди. Меҳмонлар бу голларга жавоб қайтара олмади.
Бу натижа орқали Колумбия очколари сонини 20 тага етказиб олди. Жамоа жадвалда 6-поғонадан жой олган.
Боливия ҳисобида 15 очко мавжуд бўлиб, улар 15-ўринни банд этиб турибди.
Фикрлар