ЖЧ. Зоиров қирғизистонлик, Қаҳрамонов эса бразилиялик боксчига қарши рингга кўтарилади

  • 14 сентябрь, 2019, 21:57
  • 0
  • Бокс

Бугун жаҳон биринчилигида 1/16 финал босқич учрашувлари бўлиб ўтди. Унда уч нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди. -52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳобиддин Зоиров мазкур босқичда Доминикан Республикаси вакили, кучли боксчи, Панамерика ўйинлари ғолиби Родриго Мартега қарши жанг қилди ва ғалаба қозониб, 1/8 финалга йўл олди. Зоиров 17 сентябрь куни чорак финал йўлида қирғизистонлик Азат Усеналиевга қарши рингга кўтарилади.

-75 кг вазнда эса Фанат Қаҳрамонов чорак финал босқичи доирасида бразилиялик Эберт да Консейсаога қарши жанг қилади. Мазкур беллашув 16 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, -63 кг вазнда яна бир юртдошимиз Элнур Абдураимов ҳам бугун 1/8 финал босқичига чиқиш учун америкалик Кейшовн Девисга қарши жанг ўтказди ва имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!