ЖЧнинг энг зўр жамоаси тахмин қилинди
Машҳур The Guardian нашри ЖЧда иштирокини давом эттираётган 8 жамоанинг мундиалдаги имкониятларини баҳолади. Унга кўра Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2022нинг асосий фаворити деб аталди.
Барча чорак финалчилар орасида Тите жамоасининг чемпионлик учун имкониятлари энг юқори деб баҳоланмоқда. Иккинчи ўринда Франция, учинчи ўринда эса Португалия (рейтинг муаллифлари буни Криштиану Роналдунинг захира ўриндиғида ўтиргани билан изоҳлайди).
Тўлиқ рейтинг қуйидагича:
1. Бразилия;
2. Франция;
3. Португалия;
4. Англия;
5. Аргентина;
6. Нидерландия;
7. Марокаш;
8. Хорватия.
Фикрлар