Jeep "Ювентус"га янада кўпроқ пул бермоқчи

  • 24 октябрь, 2019, 14:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ювентус” клуби ва Jeep бренди эгаси ҳисобланган Fiat Chrysler Automobiles (FCA) Italia ўзаро ҳомийлик маблағларини ошириш масаласида келишувга эришишди. Бу ҳақда Gazzetta нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора” йирик автоконцерндан 2019/20 ҳамда 2020/21 йилги мавсумларда жами 42 млн евро олишади. Таъкидлаш керакки, аввалги келишувга кўра туринликларга йилига 17 млн евро тўланиши белгилаб қўйилган эди. Бироқ, FCA Italia “Ювентус”га яна 25 млн евро қўшимча маблағ ажратишга қарор қилди.

Маълумот учун, “Ювентус” ва Jeep ўртасидаги келишув 2021 йилда ўз ниҳоясига етади. Аммо, томонлар аллақачон бу келишувни узайтириш бўйича ишларни бошлаб юборишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!