Жек Грилиш: Мундиалда шу икки футболчидан ҳайратландим

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жек Грилиш Қатардаги жаҳон чемпионатида икки футболчининг ўйини ўзида катта таассурот қолдирганини билдирди.

- Тўғрисини айтсам, мен жаҳон чемпионатининг ҳамма учрашувини кўриб боряпман. Ҳар бир жойда мониторлар қўйилган ва ўйинлар намойиш қилиняпти. Кун бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилиш роҳат экан.

Мен Лионель Мессини кузатдим. Шунчаки, ҳайратда қолдим. Мексикага қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида нималарга қодирлигини кўрсатди. Шунингдек, Килиан Мбаппе ҳам ўз имкониятларини намойиш қилмоқда, - деди Жек Грилиш.

Месси ўзи иштирок этган мусобақаларда фақат жаҳон чемпионати бош совринини қўлга кирита олмаган. Мбаппе бўлса, ёш эканига қарамай, амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!