Жек Грилиш ўзига хос рекорд соҳибига айланди

"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш Премьер-лига 2019/20 мавсумида ўзига хос натижа қайд этди.

Якунланган мавсумда 24 ёшли хавбекка 167 маротаба қўполлик ишлатилди, бу чемпионатдаги яққол рекорд натижа сифатида қайд этилди.

"Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" қизиқиш билдираётган Грилиш мавсумда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!