Жек Сокнинг рақиби ким?

Франциянинг Париж шаҳрида “Мастерс” туркумига кирувчи мусобақанинг финал баҳсида сербиялик Филип Краинович ва АҚШ вакили Жек Сок иштирок этади.

Соврин жамғармаси  4.507.375 евро бўлган турнирнинг ярим финалида Филип АҚШ шарафини ҳимоя қилган Жон Изнерни 6:4,6:7,7:6 ҳисобида енган бўлса, Жек мезбон теннисчиси Жюльен Беннетони 7:5,6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Филип Краинович ва Жек Сок мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида рақобатлашадиган бўлди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!