Жек Уилшер ҳатто “Сампдория”га ҳам керак эмас
Ads

 

Трансфер ҳуқуқи Лондоннинг “Арсенал” клубига тегишли бўлган ярим ҳимоячи Жек Уилшерга Италиянинг “Сампдория” жамоаси қизиқиш билдирганди

Sky Sports Italia нашрининг маълум қилишича, генуяликларга 25 ёшли футболчининг молиявий шартлари тўғри келмаган.

Қайд этиш керакки, Уилшер ўтган мавсумни “Борнмут”да ижарада ўтказган эди. Аввалроқ Уилшерга Туркиянинг “Антальяспор” клуби ҳам қизиқиш билдирганди.