Жеко кетаверсин! "Рома" ундан ҳам яхшироқ ҳужумчи олиб келади
Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Каванининг вакили мижозига "Рома"дан жиддий қизиқиш бўлаётганини айтди.
“Рома” Кавани масаласида расмий таклифни унинг агентига топширишим учун мен билан боғланди. Агар Фриднкин компанияси “Рома”ни сотиб олса, улар албатта Каванини олиб келишади.
Ҳаммаси уларнинг клубни сотиб олишига боғлиқ. Шунга қарамасдан, Каванини қўлга киритиш “Рома” учун муҳим вазифа бўлиб қолаверади”, - дейди Кавани.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ой Каванининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси ниҳоясига етди ва у айни дамда эркин агент ҳисобланади. "Рома"нинг асосий ҳужумчиси Эдин Жеко эса "Ювентус"га кетиши айтилмоқда.
Фикрлар