Жеко Хитойдан бўлган супер таклифни рад этди

Римнинг “Рома” клуби тўпурари Эдин Жеко Хитой Суперлигасида тўп суришни истамади.

Босниялик футболчи “бўрилар” раҳбарияти билан келишган ҳолда хитойликларнинг таклифига рад жавобини берди. Маълумотларга кўра Жекога Хитой клуби йилига 13 млн евро маош таклиф қилган.

Маълумот учун, 31 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Италия А Сериясида жами 10та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!