Ҳусанов ўйнайдиган учрашувга оид ўткир фактлар
Англия Премьер-лигасининг 21-турида “Манчестер Сити” футболчилари ўз мухлислари кўз ўнгида лиганинг ўртамиёна жамоаларидан “Брайтон” билан тўқнаш келади.
Хосеп Гвардиола шогирдлари учун янги йил оғир бошланди. Манчестерликлар 2026 йилнинг дастлабки икки учрашувида кучли рақиблар – “Сандерленд” ва “Челси”га тўқнаш келиб, дуранг натижа туфайли қимматли очколарни йўқотди.
Энди жамоа таркибда .зага келган йўқотишларга қарамай, “Брайтон” билан фақат ғалаба учун ўйнайди. Жамоанинг етакчи марказий ҳимоячилари – Йошко Гвардиол ва Рубен Диаш “Челси”га қарши ўтган баҳсда оғир жароҳат олгани боис, Хосеп Гвардиола “Брайтон”га қарши учрашувда Абдуқодир Ҳусанов ва Натан Акега илк дақиқалардан ишонч билдирадиган бўлди.
Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари бўлажак баҳсни алоҳида қизиқиш билан кутаётгани боис, учрашувга оид қизиқарли маълумотларни ўқувчилар эътиборига ҳавола этади.
Эрлинг Холанд ўз фаолияти давомида олий дивизионда ҳали бирор маротаба қаторасига тўртта учрашувда гол ура олмаган ҳолат кузатилмаган. Норвегиялик тўпурарнинг голсиз серияси ҳозир учта ўйинни ташкил қилмоқда. “Брайтон”га қарши баҳсда нохуш серия ё тўхтайди, ёки 25 ёшли ҳужумчи янги антирекорд қайд этади.
* * *
“Манчестер Сити” чемпионат доирасида уйда “Брайтон”га ҳеч қачон ютқазмаган (12 ғалаба, 3 дуранг). Бу клуб тарихида маълум бир рақибга қарши энг узоқ уйдаги мағлубиятсиз серия.
* * *
Фил Фоден ушбу жамоалар ўртасидаги тўқнашувлар тарихидаги энг сермаҳсул тўпурар. У ўзаро баҳсларда жами 11 гол урган.
* * *
“Сити” Премьер-лигада сўнгги икки ўйинни дуранг билан якунлади. Пеп Гвардиола мураббийлик фаолиятида фақат 2017 йил апрели ва 2023 йил декабрида лигада уч ўйин кетма-кет дуранг қайд этилган.
* * *
2025 йил августида “Брайтон” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда “Сити”нинг собиқ вакили Жеймс Милнер “шаҳарликлар” дарвозасини 11 метрлик белгидан ишғол қилиб, Англия Премьер-лигасида пенальтидан гол урган энг кекса футболчига айланди. Ўшанда у 39 ёшу 239 кунлик эди.
* * *
“Манчестер Сити” футболчилари “Брайтон”га қарши Премьер-лигадаги барча 17 ўйинда гол урган. Бу рақибга қарши 100 фоизлик энг яхши натижа (шунингдек, “Борнмут”га қарши ҳам).
* * *
“Сити” чоршанба кунлари ўтказилган Премьер-лиганинг сўнгги 33 ўйинидан 31 тасида ғалаба қозонган (1 дуранг, 1 мағлубият), уйда эса чоршанба куни ўтказилган сўнгги 22 ўйиннинг барчасида ютган. Бу лига тарихида муайян ҳафта кунида уйдаги энг узоқ мағлубиятсиз серия.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” ҳамда “Брайтон” жамоалари ўртасидаги учрашув 7 январдан 8 январга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан соат 00:30 да бошланади.
Ҳусановнинг рейтинги “учди”
Қийин аҳволда қолган Гвардиола Ҳусановни тилга олди
Ўзбек футболчисининг Европа клубига трансфери расман эълон қилинди
Ҳусановнинг даври келди
Ҳусановни туртиб йиқитган Делапга фанатлар ғазабини сочяпти



Фикрлар