Ўзбек футболчисининг Европа клубига трансфери расман эълон қилинди

CHERY AUTO

Россия Премьер-лигаси иштирокчиси – Қозоннинг “Рубин” клуби расмий сайтида ўзбекистонлик легионер Умарали Раҳмоналиев Озарбайжоннинг “Сабаҳ” жамоасига тўлиқ трансфер қилинганини маълум қилди.

Tecno

2025 йил бошидан бери ўзбек футболчиси Озарбайжон клубида ижара асосида тўп сураётган эди. Энди эса Умарали “Сабаҳ”га тўлиқ ҳуқуқли футболчи сифатида кўчиб ўтди.

- “Рубин” футбол клуби ва “Сабаҳ” ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиевнинг Озарбайжон жамоасига трансфери бўйича келишувга эришди. У аввал ҳам у ерда ижара асосида ўйнаган эди.

Барча меҳнатинг учун раҳмат ва кейинги фаолиятингда омад тилаймиз, Умарали!, - деб ёзди қозонликлар матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Раҳмоналиев аслида “Бунёдкор” академиясидан етишиб чиққан истеъдодли ўйинчилардан. Универсал ярим ҳимоячи мамлакатимиз Суперлигасида “Бунёдкор” шарафини бир йил ҳимоя қилганидан кейин 2023 йилнинг бошида Россия Премьер-лигаси вакили “Рубин” жамоасига эркин агент мақомида бориб қўшилди.

Қозон шаҳри клуби Раҳмоналиев ўйин амалиётига эга бўлиши ва тажриба тўплашини таъминлаш мақсадида уни 2025 йилнинг бошида “Сабаҳ” жамоасига ижарага жўнатди.

Ҳамюртимиз “Рубин” жамоаси сафидаги фаолияти давомида жами 27 та ўйинда майдонга тушиб, иккита голли узатмани амалга оширган.

Бир йил аввал “Сабаҳ”даги фаолиятини бошлаган Умаралининг Озарбайжон клубидаги фаолияти анча сермаҳсул чиқди. Бу жамоа сафида ўзбек футболчиси барча турнирларда 36 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч бор ишғол қилган.

Умарали 2025 йилда Боку шаҳри жамоасига ўз тарихида илк бор Озарбайжон кубогини қўлга киритишига ёрдам берди.

Бугунги кунда 22 ёшли ярим ҳимоячининг transfermarkt.world порталидаги трансфер нархи 800 минг еврога кўтарилган.

Ҳусановнинг рейтинги “учди”

Қийин аҳволда қолган Гвардиола Ҳусановни тилга олди

Ҳусанов, жой сенга қолди

Ҳусановнинг даври келди

Ҳусановни туртиб йиқитган Делапга фанатлар ғазабини сочяпти

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!