Женнаро Гаттузога ҳужумкор футболчи керак

CHERY AUTO

"Рома" ярим ҳимоячиси Женгиз Ундер "Наполи" қизиқишлари доирасига кирди, дея хабар бермоқда Sky Sport.

Tecno

Неполликлар клуби 22 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячини ёзда эркин агент мақомини олиши кутилаётган Хосе Кальехонга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Рим клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзидан якунига етадиган туркиялик футболчининг тахминий трансфер нархи 30 миллион еврони ташкил қилади.

Жорий мавсумда вингер Италия чемпионатида 21 та ўйинда 3 та гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!