"Женоа" - "Болонья": Матнли трансляция

Италия А серияси 17-туридан ўрин олган "Женоа" - "Болонья" баҳсига хуш келибсиз. Учрашув сайтимиз томонидан матнли кўринишда эътиборингизга тақдим этилади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Томиясунинг узатмасидан сўнг, Сориано ноаниқ зарба берди. 

  • 85'

    Гильоне сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 86'

    Дестро ўрнига Милигони майдонга тушмоқда. 

  • 84'

    "Болонья" тўпни ўзида сақлаб туришда давом этмоқда. 

  • 81'

    Шомуродов ўрнига Пьяца майдонга тушди. 

  • 78'

    Шомуродов майдон марказида фаол. 

  • 74'

    Эбонг ўрнига Лерагер майдонга тушди. 

  • 72'

    Элдор қарши ҳужум томон интилди. Аммо унинг фаоллигини шериклари қўллаб-қувватламади. 

  • 68'

    Паласионинг зарба беришига ҳимоячилар имкон бермади. 

  • 66'

    Радованович огоҳлантирилди. 

  • 63'

    "Болонья" ҳужумда фол ишлатди. 

  • 58'

    "Женоа" анча хотиржам ўйнай бошлади. 

  • 55'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дестро Эбонг олиб берган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 53'

    Маттиа Бани боши билан зарба берди. Ноаниқ. 

  • 50'

    "Болонья" ҳамон босим уюштирмоқда. 

  • 48'

    "Женоа" тўпрни назорат қилмоқда. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 44'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Зайц ҳисобни очмоқда. Шомуродовнинг узатмасини Пеллегрини дарвозага йўллади. Дарвозабондан қайтган тўпни эса, Зайц дарвозага йўллади. 

  • 42'

    Бадель майдон марказида рақибини ушлаб қолди. Ҳакам карточка кўрсатмади. 

  • 40'

    "Болонья" ҳамон ҳужум уюштирмоқда. 

  • 38'

    Элдор майдон марказида Орсолинини тўхтатиб қолди. Аммо унинг узатмаси ҳимоячилардан ўтмади. 

  • 36'

    Шомуродовнинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 34'

    "Болонья" бурчак узатмасини амалга оширди. Муваффақиятсиз. 

  • 33'

    Орсолини жарима майдони ташқарисидан тўпни дарвоза томон йўллади. Перин ўз ўрнида. 

  • 30'

    "Женоа" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 28'

    Домингес тўпни жарима майдонига узатди. Ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 25'

    Томиясу хавфли ўйнади. Ҳакам бу гал аяди. 

  • 23'

    "Болонья" тўпни бермаяпти. Генуяликлар ҳам юқори прессинг уюштираётгани йўқ. 

  • 21'

    Ўйинда темп анча тушди. 

  • 19'

    Генуяликлар ўз ярим майдонида рақибни кутмоқда. 

  • 17'

    Меҳмонлар фаоллашди. 

  • 14'

    Перин "Болонья" футболчисининг зарбасини ушлаб олди. 

  • 13'

    Зайцнинг зарбаси анча кучсиз чиқди. 

  • 12'

    Радовановичнинг узатмаси ўтмади. 

  • 11'

    Дестро дарвозабонга босим уюштирди. 

  • 10'

    Элдорнинг узатмасидан сўнг, Дестро тўпни ўтказиб юборди. "Женоа" футболчиси кучли зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтарди. 

  • 9'

    "Болонья" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 7'

    Такехиро Томиясу жарима майдонига узатма амалга оширди. Ноаниқ. 

  • 5'

    "Болонья" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 3'

    "Женоа" дастлабки дақиқаларда босим уюштирмоқда. 

  • 1'

    Дестронинг зарбаси ноаниқ чиқди. Ҳимоячилар уни қўйиб юборишди. 

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. А серия мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А серияси 17-туридан ўрин олган "Женоа" - "Болонья" баҳсига хуш келибсиз. Мантли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
shohjahon ahmadjonov
09/01/2021 23:33
Gol ursa yaxshi bolardi
&
shohjahon ahmadjonov
09/01/2021 23:32
Eldor bugun gol urarmikan