"Женоа" - "Кальяри": иккинчи бўлим бошланди! (матнли трансляция)

CHERY AUTO

Италия А Серияси 19-туридан ўрин олган "Женоа" - "Кальяри" баҳсининг иккинчи тайми бошланди. Учрашувни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Tecno

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Женоа" ўз уйида минимал ҳисобда ғалабага эришди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    Альберто Черрининг зарбаси дарвозанинг юқори қисмидан ўтиб кетди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Боягина захирадан майдонга тушган Пандевнинг кучли зарбаси ҳимоячилар томонидан блокланди.

  • 86'

    Габриеле Заппа сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 85'

    "Кальяри"да ўзгариш: Ража Наинголан ўрнига Гастон Перейро ўйинга қўшилди.

  • 83'

    "Кальяри" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 81'

    Габриэле Заппа жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. 

  • 78'

    Баллардини навбатдаги ўзгаришни майдонга ташлади: Миха Зайц ўрнига Филиппо Мелегони ўйинга қўшилди.

  • 77'

    Элдор Шомуродов алмаштирилди! Захирадан унинг ўрнига Марко Пьяца ўйинга қўшилди.

  • 74'

    Диего Годинда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

  • 73'

    Шомуродов дарвозага кучли зарба йўллади, бироқ ҳимоячи тўп йўлидан чиқди.

  • 72'

    Балон Бехрами тўп узатишда хатоликка йўл қўйди.

  • 70'

    Ўзгариш: Жованни Симеоне ўрнига Альберто Черри ўйинга қўшилди.

  • 69'

    "Кальяри"да ўзгариш: Альфред Дункан ўрнига Рикардо Соттиль ўйинга қўшилди.

  • 65'

    Шомуродовнинг жарима майдони ичига бўлган узатмаси ҳимоячилар томонилдан узоқлаштирилди.

  • 64'

    Навбатдаги ўзгариш: Кевин Стротман ўрнига Балон Бехрами майдонга тушди.

  • 63'

    Баллардини ўзгаришларни майдонга ташламоқда: гол муаллифи Маттиа Дестро ўрнига Горан Пандев ўйинга қўшилди.

  • 62'

    "Кальяри" аъзоси Разван Марин бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 60'

    Наитан Нандеснинг узатмаси жуда кучли чиқди. Дарвозабон тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 58'

    Наинголан ўз техникасини намойиш этди, бироқ бу натижага таъсир кўрсатмади.

  • 56'

    "Женоа"да ўзгариш: Мартин Чиборра ўрнига Жером Онгюен майдонга тушди.

  • 55'

    Наитан Нандеснинг берган зарбасини Перин қайтарди!

  • 52'

    "Кальяри" футболчиси Алфреде Дункан ҳужумда қўпол ҳаракат намойиш этди. "Женоа"га тўп қайтарилади.

  • 51'

    "Женоа" аъзоси Милан Бадель ҳужумда фол намойиш этди.

  • 49'

    Дестронинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 47'

    Элдор Шомуродов тўпга қўли билан тегиб юборди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    1-бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+'

    1-таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Жоао Педри ажойиб дриблинг намойиш этди, бироқ охирида барибир тўпни олдириб қўйди.

  • 43'

    Уххх!!! Элдор Шомуродов жарима майдончаси ичига ажойиб тарзда ёриб кирди ва зарба берди! Бирозгина аниқлик бўлганида бу гол эди, бироқ тўп юқорилаб кетди!

  • 42'

    Жованни Симеоненинг жарима майдончаси ичига узатган тўпи блокланди.

  • 40'

    "Женоа" футболчиси Давиде Заппакоста узун узатма амалга оширди, бироқ тўпга эга чиқиш учун биронта шерик топилмади.

  • 39'

    Наинголан дарвозага бўлган йўлида сўнгги лаҳзада ҳимоячи томонидан тўхтатилди.

  • 35'

    "Кальяри" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 34'

    Ража Наинголан жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилиб олди ва кучли айланма зарба берди! Тўп сал қолай деса дарвозага кириб кетарди! Бироқ устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 32'

    Бурчакдан келган тўпни Заппа боши билан дарвозага тўғирлади, хавфли вазият юзага келди. Тўп юқорилаб кетди.

  • 32'

    "Кальяри" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 30'

    Иван Радованович узун узатма амалга оширди, бироқ тўпга эга чиқиш учун унинг биронта шериги топилмади.

  • 28'

    Ух!!! "Женоа" дарвозабони Маттиа Периндан ажойиб сейв! Жоао Педронинг ўта мураккаб зарбаси қийинчилик билан қайтарилди!

  • 27'

    "Женоа" аъзоси Кевин Стротман бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 26'

    Ража Наинголаннинг узатмасини "Женоа" ҳимоячилари узоқлаштирди. Хавф осон бартараф этилди.

  • 24'

    "Кальяри" аъзоси Лука Чеппителли ўйин қоидасини бузди.

  • 23'

    "Кальяри" аъзоси Наитан Нандес сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 21'

    Зайцнинг жарима тўпидан унумли фойдаланиши "Женоа"га натижа олиб келмади, барибир рақиб ҳимояси кучли ўйнади.

  • 20'

    Наитан Нандес ("Кальяри") ўйин қоидасини бузди. Ҳакам "Женоа" фойдасига жарима зарбаси белгилади.

  • 19'

    Бу фол жиддий бўлди. Боягина гол урган Дестро жуда қизишиб кетгани боис рақибини йиқитиб юборди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 19'

    "Женоа" яна бир бор бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 17'

    Кришитонинг узатмаси меҳмонлар ҳимоячиси томонидан блокланди.

  • 17'

    Миха Зайц бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар хавфли вазият юзага келтиришга ҳам қўйишмади.

  • 16'

    Дестронинг зарбасини дарвозабон қайтарди, бурчак тўпи кўрамиз.

  • 15'

    "Женоа" футболчиси Чиборра жарима майдончаси ичига тўпни ажойиб тарзда етказиб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштира олди.

  • 13'

    Меҳмонлар футболчиси Ликояннис жарима майдончаси ичига узатма амалга оширди, бироқ дарвозабон ҳаммадан эрта тўпга чиқиб келди.

  • 10'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Женоа" ҳисобни очди! Элдор Шомуродов жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва Стротманга узатди, Стротман эса зарбага қулай позицияда турган Дестрога тўпни оширди. Дестро эса дарвозани осонгина ишғол қилди! 1-0!

  • 9'

    Ража Наинголан пас амалга оширди, бироқ тўпга эга чиқувчи футболчи топилмади.

  • 7'

    "Кальяри" аъзоси Диего Годин қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага тўғирлади, тўп бироз юқорилаб кетди.

  • 6'

    "Кальяри" бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтира олмади.

  • 5'

    "Кальяри"нинг ҳужумини ҳимоячилар бир амаллаб зарарсизлантиришди. Тўп бурчакдан ўйинга киритиб берилади.

  • 4'

    Баллардини шогирдлари тўпни назорат қилмоқда. Рақиб хатоси пойланяпти.

  • 2'

    "Женоа" бурчак тўпидан хавфли вазият ярата олмади. Қарши ҳужум.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. А Серия мадҳияси янгради.

  • 0'

    Италия А Серияси 19-туридан ўрин олган "Женоа" - "Кальяри" баҳси бошланиш арафасида. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлайди. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов боради.

Comments

You must be logged in to commet!