"Женоа" - "Парма": Шомуродов захирага олинди, у А Серияда гол урган биринчи ўзбек футболчисига айланди! (матнли трансляция)

Италия А Серияси 9-туридан ўрин олган "Женоа" - "Парма" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйинни дастлабки дақиқалардан майдонда бошлайди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Дестро ҳужумда тўпни қўли билан ўйнади. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90+'

    Грасси жароҳат олган кўринади. 

  • 89'

    Бани ўрнига Дестро майдонга тушди. 

  • 84'

    Бани сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 81'

    Жервиньонинг зарбасини Сапата қайтаришга эришди. 

  • 79'

    Меҳмонлар тўпни ўзида ушлаб турган ҳолда, рақиб босимидан қутулишга интилмоқда. 

  • 75'

    "Парма" хотиржам ўйнашда давом этмоқда. 

  • 72'

    "Женоа"нинг ҳужумлари тинимсиз равишда давом этмоқда. 

  • 69'

    Шомуродов ва Лерагер ўрнига Пандев ва Зайц майдонга ташланмоқда. 

  • 67'

    Баделнинг зарбасини дарвозабон иккинчи урунишда ушлаб олди. Шомуродов шеригини тўп билан таъминлаган эди. 

  • 65'

    Корнелиуснинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. Шунингдек, офсайд ҳам бўлган экан. 

  • 63'

    Элдорга узатилган тўп бироз кучли чиқди. 

  • 62'

    Эрнани Скоццарелла ўрнига майдонга тушди. 

  • 60'

    Роландо Маран ортиқча гаплар учун сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 59'

    "Парма" футболчиси тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 58'

    Бузи ("Парма") сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 57'

    Элдорга узатилган яна бир узатмани ҳимоячилар ўтказмади. 

  • 56'

    Стураронинг узатмасини Бруно Алвес қайтариб юборди. Элдор томон тўп бораётганди. 

  • 53'

    Голдан руҳланган "Женоа" ҳужумга ташланмоқда. 

  • 50'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Элдор Шомуродов ҳисобни қисқартирмоқда. Жарима майдони ичида айланиб олган ҳолда берилган зарба дарвозадан жой олди. 

  • 47'

    ГОЛ! Ҳимоядаги пала-партишликдан Жервиньо фойдаланиб кетди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Пеллегринининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ кетди. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    Жервиньонинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Дарвозабон ҳам реакция кўрсатгандек кўринди. 

  • 44'

    Жервиньо деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. 

  • 43'

    Голданига узоқ масофадан зарба бериб кўрди. Ноаниқ. 

  • 41'

    Жервиньонинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 39'

    "Парма" футболчиси Пеллегринининг юзига зарба бериб юборди. Ҳакам карточка кўрсатмади. 

  • 37'

    "Парма" тартибли ҳимояланмоқда. 

  • 35'

    Стураро ҳужумда қоидани бузди. 

  • 34'

    Пеллегринининг ноаниқ узатмаси сабаб "Женоа" ҳужуми барбод бўлди. 

  • 32'

    Бурчакдан узатилган тўпни ҳимояга ёрдамга келган Шомуродов қайтариб юборди. 

  • 31'

    Сапата жарима майдони ичидан тўпни "тозалади". 

  • 30'

    Скамакка дарвозага 2 метр яқинликдан аниқ зарба бера олмади. 

  • 27'

    Жарима майдонига узатилган тўп учун Шомуродов курашга киришди. Аммо Лаурини иккинчи қаватда тўпни қайтариб юборди. Баделнинг тайёргарликсиз берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 25'

    Генуяликлар тўпни назорат қилишда давом этмоқда. Аммо вазиятлар яратилиши лозим. 

  • 23'

    "Парма" ҳужуми ноаниқ пас сабаб тўхтаб қолди. 

  • 21'

    Сеппе ўз вақтида тўпга чиқиб, генуяликларнинг ҳужумини бартараф этди. 

  • 19'

    Гальоло ўрнига Лаурини майдонга тушмоқда. 

  • 19'

    "Парма" футболчиси жароҳат олган кўринади. 

  • 18'

    "Женоа" ҳимоячиси Жервиньо манзилига узатилган тўпни ўтказмади. 

  • 16'

    Шомуродов жарима майдонига супер тарзда ёриб кирди. Зарба берди. Дарвозабон уни ушлаб олди. Элдор барчасини тўғри бажарди. 

  • 15'

    Жарима майдонига узатилган тўпга Скамакка аниқ зарба йўллай олмади. 

  • 13'

    Стураронинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 12'

    "Женоа"нинг яна бир ҳужуми зарбасиз якунланди. 

  • 10'

    ГОЛ! Жервиньо рақиб ҳимоячиларининг ҳимоядаги бўш ҳаракатидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Жарима майдонига узатилган тўпни футболчи осонлик билан дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 8'

    Корнелиуснинг зарбаси йўллашига сўнгги нуқтада генуяликлар йўл қўймади. 

  • 7'

    Элдорнинг узатмасини шериги муваффақиятли ривожлантира олмади. 

  • 7'

    Тўпни "Женоа" ушлаб турибди. 

  • 5'

    Бурчак зарбасидан узатилган тўпга Корнелиус аниқ йўналиш бера олмади. 

  • 4'

    Жервиньо жарима майдонига ёриб кирди. Голданига сўнгги паллада тўп йўлига ғов бўлди. 

  • 4'

    Шомуродов тўпни тўхтатишда кичик хатога йўл қўйди. 

  • 3'

    "Парма" тўпни назорат қилиш орқали "Женоа"нинг илк дақиқалардаги фаоллигидан қутулишга интилмоқда. 

  • 1'

    Скамакканинг зарбаси у қадар кучли чиқмади. 

  • 1'

    Пеллегринининг ўнг қанотдан узатган тўпи ҳимоячига тегиб, дарвозабонга бориб тушди. 

  • 1'

    Учрашув бошланди. 

  • 0'

    Ўйин Диего Армандо Марадона хотирасига 1 дақиқалик сукут билан бошланади. 

  • 0'

    Тўпни "Женоа" ўйинга киритиб берадиган бўлди. 

  • 0'

    А Серия мадҳияси янграб ўтди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Бугунги учрашувда Маттиа Перин дисквалификация туфайли қатнаша олмайди. Унинг ўрнида генуяликлар постида Палери майдонга тушади. 

  • 0'

    Шомуродов жамоаси ўйинолди машғулотларда. 

  • 0'

    "Женоа" стадиони ўйинга тайёр ҳолатда турибди:

  • 0'

    "Парма" эса ўйинни қуйидаги футболчилар билан бошлайди. 

  • 0'

    "Женоа" таркиби қуйидагича:

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Италия А Серияси 9-турида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" клуби "Парма"ни ўз уйида қабул қилади. Ушбу баҳсни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Дилшод Даврлнов
01/12/2020 09:09
Элдор табриклаеман маладес давом эт голи уйинларингни омад омад омад
Самад
01/12/2020 09:50
Спортс ру киринглар Шомуродов хакида езган. Анча тортишувлар кетаяпти.