"Женоа" - "Сампдория": мезбонлар ҳисобни очди! (матнли трансляция)

Италия А Сериясининг 25-туридан ўрин олган "Женоа" - "Сампдория" беллашувининг 2-бўлимини ушбу саҳифада матнли трансляция тарзида кузатиб боришингиз мумкин. Учрашувнинг 51-дақиқасида "Женоа" аъзоси Давиде Заппакоста ўз имкониятидан унумли фойдаланди ва ҳисобни очди! Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Женоа" ўз уйида "Сампдория" билан дуранг ўйнади. Матнли трансляцияда сиз билан Абдулла Маннонов бирга бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+1'

    Голданиганинг узатмасини Эмиль Аудеро дарвозага йўллай олмади.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    Антонио Кандрева жарима майдончаси ичига ажойиб узатма амалга оширди, ҳимоячилар сўнгги дақиқаларда фаоллик кўрсатишди.

  • 85'

    Марко Пяцанинг зарбаси дарвозадан анча баландлаб кетди.

  • 82'

    "Сампдория" ўзгаришларини ишга солади: Кевин Стротман ўрнига Франческо Кассата ўйинга қўшилди.

  • 82'

    Ўзгариш: Элдор Шомуродов ўрнига Марко Пяца ўйинга қўшилди.

  • 80'

    Дарвозага йўлланган жами зарбалар статистикаси: 2-4!

  • 78'

    Меҳмонларда ўзгариш: Фабио Квальярелла ўрнига Гастон Рамирес ўйинга қўшилди.

  • 77'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Ҳисоб тенглашди! Лоренцо Тонелли боши билан Перин қўирқлаётган дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлди.

  • 76'

    "Сампдория" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 73'

    "Женоа"мизда ҳам ўзгариш: Маттиа Дестро ўрнига Горан Пандев ўйинга қўшилди.

  • 71'

    "Сампдория"да ўзгариш: Кейта Бальде ўрнига Маноло Габбьядини ўйинга қўшиладиган бўлди.

  • 69'

    Элдор Шомуродов ҳужумда фол қайд этди.

  • 67'

    Якуп Янктонинг узатмасини Балде дарвозага йўллай олмади, қарши ҳужум кўришимиз мумкин.

  • 65'

    Антонио Кандрева бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 62'

    Адриен Силва дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба юеришга муваффақ бўлди, зарба йўлига сўнгги сонияларда ҳимоячи оёғини қўйиб қолишга муваффақ бўлди. Бурчак тўпи.

  • 59'

    "Сампдория"да ўзгариш: Валерио Верре майдонга Якуп Янктонинг ўрнига тушди.

  • 57'

    Мазьелло тўпни бош билан зарба бериш учун қулай позицияга йўналтирган эди, бироқ Элдор бу имкониятдан фойдалана олмади.

  • 55'

    Фабио Квалярелла ажойиб дриблинг намойиш этди, бироқ тўп охирида барибир йўқотилди.

  • 52'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Заппакоста юзага келган вазиятдан унумли фойдаланди ва дарвозани ишғол қилди! 1-0!

  • 49'

    Кришито хавфли узатма амалга оширди, дарвозабон тўпга яхши тарзда чиқиб келди.

  • 48'

    Миха Зайц жарима майдончаси ичига йўналтирилган узатмани дарвозага тўғирлай олмади.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45'

    Миха Зайц рақибининг либосидан тортиб қолди ва қоидани бузди.

  • 44'

    "Сампдория" бурчакдан тўпни тезкорлик билан ўйинга киритиб беради.

  • 42'

    Баделнинг жарима майдончаси ичига бўлган узатмаси ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.

  • 41'

    Элдор Шомуродов тўпни ўз шерикларига етказиб бера олмади, ҳужум тўхтаб қолди.

  • 39'

    Кейта Балде ҳужумда фол қайд этди.

  • 38'

    Шомуродов офсайдда қолиб кетди.

  • 37'

    Давиде Заппакостанинг дарвозага берган зарбаси ҳимоячилар томонидан блокланди.

  • 35'

    Милан Бадель тўпга қўпол тарзда чиқиб келди ва бу учун карточка билан огоҳлантирилди.

  • 34'

    Миха Зайцнинг жарима майдончаси ичидан туриб берган зарбаси чап устунга тегиб қайтди!

  • 33'

    Эдуардо Голданиганинг узатмасини кутилмаганда бир ҳимоячи эгаллаб олди, қарши ҳужум кўрамизми?

  • 32'

    Зайцнинг узатмасини ҳимоячилардан бири эгаллаб олди.

  • 29'

    "Женоа" бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтира олмади. Қарши ҳужум кўришимиз мумкин.

  • 27'

    Миха Зайц ажойиб тарзда ўз техникасини намойиш этди ва қанотдан марказга юриб дарвозага зарба берди! Тўп бирозгина юқорилаб кетди.

  • 25'

    Шомуродовнинг жамоадоши Эдуардо Голданига тўпни қанотда қабул қилиб олди ва жарима майдончаси ичига тўпни узатди, бироқ зарба ҳимоячилар томонидан блокланди.

  • 24'

    Бир қанча футболчи орасида қолиб кетган Фабио Квальярелла шеригига пас бера олмай, тўпни йўқотди.

  • 21'

    Меҳмонлар аъзоси Оджеллонинг жарима майдончаси ичига узоқдан туриб берган узун паси биронта шерикка етиб бормади. Тўпни дарвозабон ушлади.

  • 18'

    Миха Зайц ўйин қоидасини бузди, у тўпга худди гандбол ўйнаган каби қўли билан тегди.

  • 16'

    Тўп назорати бўйича ҳозирча сардинияликлар олдинда - 44:56!

  • 14'

    "Сампдория" аъзоси Бартош Брешинский жарима майдончаси ичига тўпни узатмоқчи бўлди, бироқ тўп анча юқорилаб кетди.

  • 12'

    "Женоа" футболчиларидан бири офсайдда қолиб кетди.

  • 11'

    Милан Бадель уриниб кўрди, бироқ берилган зарба ҳимоячилар томонидан блокланди.

  • 9'

    Антонио Кандрева жарима майдончаси ичига тўпни узатди, айланма кросс тўғри бориб рақиб дарвозабонига тегди.

  • 8'

    Кейта Бальденинг бош билан берган зарбасини "Женоа" дарвозабони Маттиа Перин енгил ҳаракати билан қайтарди.

  • 5'

    Давиде Заппакоста жарима майдончаси ичига тўпни қанотдан ҳаволатиб етказиб берди, бироқ ҳимоячилардан бири тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлди.

  • 4'

    Кейта Бальде ўта қўпол ўйнади. Буни кўриб турган ҳакам уни оғзаки огоҳлантириб келди.

  • 3'

    Ольбин Экдаль бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. Ҳамма ичкарида.

  • 2'

    "Сампдория" аъзоси Оджелло жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди. 

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. А Серия мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А Серияси 25-туридан ўрин олган "Женоа" - "Сампдория" баҳси бошланиш арафасида. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!